«илҳом маҳкамов» тегли мақолалар


Ўзбекистон «муаммоли давлатлар» орқали ўтиш учун муқобил йўлакларни аниқлайди — транспорт вазири
13 январь 2025, 22:56

Ўзбекистон «муаммоли давлатлар» орқали ўтиш учун муқобил йўлакларни аниқлайди — транспорт вазири

Ўзбекистонда 2030 йилгача транспорт-логистика тизимини ривожлантириш концепцияси қабул қилинади. Транспорт вазири «муаммоли мамлакатлар» орқали ўтиш учун муқобил йўлаклар аниқланишини айтди. Хитой, Украина, Молдова ва бошқа давлатлар билан транспорт шартномалари кўриб чиқилади.

Тошкентга 2025 йилда яна 1000 та автобус олиб келинади — транспорт вазири
13 январь 2025, 22:40

Тошкентга 2025 йилда яна 1000 та автобус олиб келинади — транспорт вазири

Президент 2025 йилда Тошкентга яна 1000 та янги автобус олиб келишни буюрди, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Аввалроқ ҳокимлик BYD билан K9UD eBus электробусларини етказиб бериш бўйича шартнома тузганди. QR-чипта харид қилиш учун бекатларда қўшимча 675 та инфокиоск ўрнатиш режалаштирилган.

«Келаси йилдан йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилинмайди». Транспорт вазири — автобуслар электрон тўлов тизимига ўтиши ҳақида
19 октябр 2024, 11:26

«Келаси йилдан йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилинмайди». Транспорт вазири — автобуслар электрон тўлов тизимига ўтиши ҳақида

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов келаси йилдан автобусларда йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилинмаслигини, тўлиқ электрон тўлов тизимига ўтилишини маълум қилди. Бунда бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Ҳозир бу тажриба Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Швейцариянинг Stadler компаниясидан поезд сотиб олади — транспорт вазири
2 октябр 2024, 17:59

Ўзбекистон Швейцариянинг Stadler компаниясидан поезд сотиб олади — транспорт вазири

Ўзбекистон Швейцариянинг Stadler компаниясидан иккита поезд сотиб олишни режалаштирмоқда. Улар Ўзбекистон темир йўлларида синовдан ўтказилади, сўнгра поездларнинг катта партиясини харид қилиш имконияти кўриб чиқилади, дея таъкидлади транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.

«Поезд чиптаси нархи хусусий авиакомпания чипталаридан қимматлашди». Сенатор Транспорт вазирига мурожаат қилди
2 октябр 2024, 12:23

«Поезд чиптаси нархи хусусий авиакомпания чипталаридан қимматлашди». Сенатор Транспорт вазирига мурожаат қилди

Сенат мажлисида «Афросиёб» поездида айрим йўналиш чиптаси авиачиптадан қимматлиги, хизмат кўрсатиш сифати пастлиги айтилди. Транспорт вазири поездларда мобиллик ва хизмат сифатини ошириш бўйича режалар ҳақида сўзлади. Шунингдек, 1 январдан тезюрар поездларда динамик нархлар бўлиши маълум қилинди.

Ўзбекистон Афғонистондан 1 млн тоннадан ортиқ кўмир импорт қилишни режалаштирмоқда
16 май 2024, 19:37

Ўзбекистон Афғонистондан 1 млн тоннадан ортиқ кўмир импорт қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Афғонистондан 1 млн тоннадан ортиқ кўмир импорт қилиш, шунингдек, Мозори Шарифдаги Имом Ал-Бухорий мадрасасида қурилиш ишларини бошлаш, Трансафғон темирйўли лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш лойиҳаларини амалга ошириш ниятида, деб хабар берди Афғонистон ТИВ.

Тошкент жамоат транспортида нақд пулдаги тўлов 3000 сўмгача ошиши мумкин. Нақдсиз тўловлар эса 1700 сўмлигича қолади
2 апрель 2024, 18:21

Тошкент жамоат транспортида нақд пулдаги тўлов 3000 сўмгача ошиши мумкин. Нақдсиз тўловлар эса 1700 сўмлигича қолади

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Тошкент жамоат транспортида нақд пул билан тўлов нархини 3000 сўмгача ошириш режаси борлигини айтди. Бунда нақдсиз тўловлар миқдори 1700 сўм ҳолида ўзгаришсиз қолади. «Электрон тўловга ўтишга ҳаракат қиляпмиз. Аҳолини шу нарсага қизиқтиряпмиз», — деди вазир.

Ҳар бир ҳайдовчини ўқитяпмиз, энг юқори тоифадаги ҳайдовчилар бошқаларни ўқитади — транспорт вазири
1 апрель 2024, 11:34

Ҳар бир ҳайдовчини ўқитяпмиз, энг юқори тоифадаги ҳайдовчилар бошқаларни ўқитади — транспорт вазири

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳайдовчиларни ўқитиш учун Германиядан «50 йиллик стажга эга» ҳайдовчилар, Москвадан эса инструкторлар олиб келинганини айтди. «Ҳар бир ҳайдовчини ўқитяпмиз. Уларни тоифаларга бўламиз, энг юқори тоифадагиларига бошқаларни ўқитиш ҳуқуқи берилади», — деди вазир.

Транспорт вазири — Тошкентга трамвайни қайтариш ишлари ҳақида
30 март 2024, 13:23

Транспорт вазири — Тошкентга трамвайни қайтариш ишлари ҳақида

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда трамвай орқали биринчи навбатда «эски» Тошкент билан Янги Тошкент боғланиши, шунингдек, пойтахт ичида трамвайни қайси йўналишларга қўйиш масаласи устида ишланаётганини айтди. У трамвайни «ниҳоятда керакли инфраструктура» деб атади.

Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилишга Хитойдан компания жалб этилиши мумкин
28 март 2024, 17:24

Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилишга Хитойдан компания жалб этилиши мумкин

Хитойнинг CITIC Construction компанияси Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилиш лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда. Уни таъмирлаш 2022 йил бошида муҳокама қилинганди. Компания, шунингдек, Ўзбекистонда пулли йўллар қуришни режа қилмоқда.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошида Йўлларда ҳаракатни ташкиллаштириш маркази очилади
6 март 2024, 12:59

Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошида Йўлларда ҳаракатни ташкиллаштириш маркази очилади

Пойтахт ҳокимлиги қошида Йўлларда ҳаракатни ташкиллаштириш маркази очилади. У қоидабузарликларни қайд этувчи 2 мингдан ортиқ фото ва видео қайд этиш тизимини ўрнатади, транспорт комплекси учун ягона реклама майдони, пуллик тўхташ жойлари ва электромобиллар учун зарядлаш инфратузилмаси яратади.

«Шунча ходим бор, лекин қани натижа?» Президент Ачилбай Раматов комплексини танқид қилди
31 январь 2024, 01:18

«Шунча ходим бор, лекин қани натижа?» Президент Ачилбай Раматов комплексини танқид қилди

Бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов комплексига 3 та вазирлик ва идора, 3 та инспекция, 5 та корхона, 11 раҳбар, 41 ўринбосар, 12 минг бошқарув ходими ва 224 нафар ҳоким ўринбосари киради. «Одамларимиз энг кўп норози бўлган соҳа Раматовнинг комплекси», — деди президент.

Транспорт вазири ва қатор масъулларга ҳайфсан берилди
29 январь 2024, 10:40

Транспорт вазири ва қатор масъулларга ҳайфсан берилди

Президент ўз тизимида камчиликларга йўл қўйгани учун транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, унинг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров, ИИВ ЙҲХБ бошлиғи Олим Саидов ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раиси Анвар Жўраевга ҳайфсан эълон қилиб, охирги огоҳлантириш берди.

Грузиядан Самарқандга авиарейслар йўлга қўйилади
28 октябр 2023, 23:44

Грузиядан Самарқандга авиарейслар йўлга қўйилади

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Грузиядан Самарқандга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватлади. Грузия томони ўзбек бизнесига Қора денгизда порт ва терминаллар қуришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон Афғонистон орқали Покистонга транзит юк ташувларини кенгайтирмоқчи
28 август 2023, 16:29

Ўзбекистон Афғонистон орқали Покистонга транзит юк ташувларини кенгайтирмоқчи

Ўзбекистон делегацияси Кобулга ташрифи давомида Афғонистонга сармоя киритишни кўпайтириш, бу мамлакат ҳудуди орқали транзитга қўйилган чекловларни бекор қилиш ва юкларни Покистонга олиб ўтишда транзит тўловларини камайтириш, божхона хизматлари фаолиятини узлуксиз режимга ўтказишни муҳокама қилди.

Хитой Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудларида логистика марказларини ташкил қилади
23 май 2023, 16:56

Хитой Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудларида логистика марказларини ташкил қилади

Хитой логистика компаниялари Ўзбекистонда нафақат товарларни айирбошлаб, транспорт хизматлари кўрсатади, балки чегараолди ҳудудларида логистика марказларини ҳам ташкил қилади, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Шунингдек, «Ўзтемирйўлконтейнер» компанияси билан қўшма корхона ҳам очилади.

Транспорт вазири — президентнинг қарори, трамвай ва кўчаларни кенгайтириш ҳақида
11 апрель 2023, 16:58

Транспорт вазири — президентнинг қарори, трамвай ва кўчаларни кенгайтириш ҳақида

Тошкентга келтирилган катта ҳажмли янги автобуслар тақдимотида транспорт вазири воз кечилган трамвай ва троллейбуслар ва пойтахт марказига тезда қайтаришнинг иложи йўқ трамвайлар тўғрисида гапирди. Шунингдек у кўчаларни кенгайтириш ҳамда йўл ўтказгичлар қуриш хато эканини айтди.

Шухрат Худайкулов Uzbekistan Airways раҳбари бўлди
11 март 2023, 08:45

Шухрат Худайкулов Uzbekistan Airways раҳбари бўлди

Шухрат Худайкулов Uzbekistan Airways бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бунга қадар компанияга Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Ўзбекистон Эрон ва Туркманистон билан юк ташишни соддалаштириш бўйича келишиб олди
17 август 2022, 20:54

Ўзбекистон Эрон ва Туркманистон билан юк ташишни соддалаштириш бўйича келишиб олди

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов туркманистонлик ҳамкасби билан Ван кўли орқали Туркияга юкларни интермодал ташишларни, Эрон вазири билан эса Чобаҳор портидан Ўзбекистонга пилот юк ташишни ташкил этиш бўйича келишиб олди.

Президент транспорт вазирини «охирги марта огоҳлантирди»
7 июнь 2022, 18:04

Президент транспорт вазирини «охирги марта огоҳлантирди»

Президент Ўзбекистон аэропортларига инвесторларни жалб этиш, республика ҳудудлари ўртасида ҳаво, темир йўл ва автомобиль қатновларини кўпайтириш бўйича ишларни қониқарсиз деб баҳолади. Транспорт вазири «охирги марта огоҳлантириш» олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг